Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қазо (қозилик)
(Маҳкама ишлари)
66-модда - Қазо мажбурий тарзда шаръий ҳукмни билдиришдир. Қазо одамлар ўртасидаги хусуматларни ажрим қилади, жамоат ҳаққига зарар келтирадиган нарсаларни тақиқлайди ва одамлар билан ҳукумат жиҳозидаги ҳар қандай шахс - ҳоким ёки хизматчи, халифа ёки бошқаларми - ўртасидаги низоларни бартараф қилади.
67-модда - Халифа балоғат ёшига етган ҳур, мусулмон, ақлан соғлом, адолатли, фиқҳ аҳлидан бўлган эркак кишилардан бош қозини тайинлайди. Унга идорий низомлар доирасида қозиларни тайинлаш, жазолаш ва ишдан четлатиш салоҳиятлари берилади. Маҳкаманинг бошқа хизматчилари эса маҳкама ишларини бошқарадиган идора мудирларига боғлиқдирлар.
68-модда - Қозилар уч турлидир:
- Қози - у муомала ва уқубот (жазо чоралари) хусусида одамлар ўртасида рўй берадиган хусуматларни ажрим қилади.
- Муҳтасиб - у жамоатнинг ҳаққига зарар келтирадиган қонунбузарликларни ажрим қилади.
- Мазолим қозиси - у одамлар билан Давлат ўртасида рўй берадиган низоларни бартараф этади.
69-модда - Қозиликка тайинланаётган шахс мусулмон, ҳур, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли, фақиҳ, ҳукмларни воқеликка боғлай оладиган бўлиши шарт. Мазолим қозилигига тайинланаётган шахс бу шартларга қўшимча равишда эркак киши ва мужтаҳид бўлиши ҳам шарт.
70-модда - Қози ва муҳтасиб мамлакатнинг барча жойларига ва қазонинг барча турларига умумий тайинланиши мумкин бўлгани каби, маълум жойга ва қазонинг муайян турларига хос қилиб тайинланиши ҳам мумкин. Аммо мазолим қозиси қазо ишларида фақат умумий тайинланади. Тайинланиш жойи эса мамлакатнинг барча жойлари ёки муайян жойи бўлиши мумкин.
71-модда - Маҳкама қазо ишларида ажрим қилиш салоҳиятига эга бўлган фақат биргина қозидан ташкил топиши керак. У билан бирга бошқа битта ёки бир неча қозилар бўлиши ҳам мумкин. Лекин уларда ҳукм чиқариш ҳуқуқи бўлмайди, балки улар маслаҳат бериш ва фикр билдириш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг раъйи қози учун мажбурий эмас.
72-модда - Қози фақат қазо мажлисида ҳукм чиқариши мумкин. Ҳужжат ва қасамлар фақат қазо мажлисидагина эътиборга олинади.
73-модда - Кўриладиган ишларнинг турига қараб маҳкамаларнинг даражалари ҳар хил бўлиши жоиз. Баъзи қозилар маълум чегарада муайян ишларни кўришга хос қилиб тайинланиши ва бу ишлардан бошқалари бошқа маҳкамаларга топширилиши мумкин.
187-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|